Бугун аёллар чемпионатининг иккинчи давраси қуйи олтилигида мусобақа ниҳоясига етди. Эртага аёллар олий лигаси умумий чемпионатига ҳам якун ясалади.

Эртага, 22 ноябр якшанба куни бўладиган «АГМК W» – «Бунёдкор W» ўйини  Тошкент шаҳрига, яъни «Бунёдкор» марказий стадионига кўчирилган. Ушбу учрашув UZREPORT телеканали орқали тасвирга олинади. Ўйиндан сўнг, бу йилги чемпионатда муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритган “Бунёдкор W” жамоасини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилади.

Шунингдек, эртага аёллар ўртасида бўладиган Ўзбекистон Кубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими ҳам ўтказилади. Қуръа ташлаш маросими соат 14.45да “Бунёдкор” стадионининг марказий трибунасида ўтказилади.

Бу йилги кубокда 6та жамоа иштирок этади. Ушбу жамоалар икки гуруҳга бўлинади. Гуруҳларда биттадан ўйин бўлади – уй ва сафар учрашувлари. Ғолиб жамоалар финалда баҳс юритади.

Ўзбекистон Кубоги ўйинларининг муддати ҳам эртага маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўз тарихида ўн уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлган “Севинч” жамоамиз, бу йилги чемпионатда кумуш медаллар билан кифояланди. Бу билан жамоамиз ўз тарихида, кумуш медалларни ҳам тўртинчи марта қўлга киритди. “Севинч” аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубогига ҳам ўн марта эгалик қилган.