Бугун “Севинч” жорий чемпионатнинг ўз майдонидаги сўнги учрашувини Жиззахнинг “Сўғдиёна W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда ҳисоб очилмади.

Учрашув ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, ўйин  тенг курашлар остида кечди. Ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо гол уриш ҳеч бир жамоага насиб қилмади.

Ўйиннинг 75-дақиқасидан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилдик, бу пайтда Феруза Бобохўжаева учрашув ҳаками томонидан майдондан четлатилди.

Меҳмонлар бу устунликдан ҳам фойдалана олишмади.

Шундай қилиб, “Севинч” бу дуранг орқали муддатидан аввал кумуш медални қўлга киритди.

Клубимиз бу билан ўз тарихида тўртинчи марта кумуш медал соҳиби бўлди. Эслатиб ўтамиз, “Севинч” бундан ташқари ўн уч карра Ўзбекистон чемпионлигини ва  бир марта бронза медалини қўлга киритган.

Жамоамизнинг бу ютуғи билан, клубимиз раҳбариятини, мураббийларимизни, футболчиларимизни ҳамда барча ходимларимизни самимий табриклаймиз!

Энди жамоамиз бу йилги чемпионатнинг сўнгги учрашувини, 22 ноябр куни Тошкентда “Пахтакор W” жамоасига қарши ўтказади.

 

Аёллар олий лигаси (1-6-ўринлар), 15-тур

СЕВИНЧ – СЎҒДИЁНА W  0:0

17.11.2020. “Меҳнатчи” стад. 14:00да

 

Бош ҳакам: Шухрат Ражабов

Қанот ҳакамлари: Акмал Ғиёсов, Александр Буров

Захира ҳаками: Элнур Дониёров

Назоратчи: Хушвақт Мухторов

Комиссар: Жаҳонгир Рахматуллаев.

 

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 1.Лайло Тиловова (с), 6.Феруза Бобохўжаева, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 12.Ангелина Полюшкевич, 15.Шоира Қултураева 10.Фазилат Бахромова, 33), 23.Мафтуна Панжиева, 27.Шодия Тошева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 5.Сабрина Октябрева, 14.Гулзода Амирова, 20.Рушана Тошпулатова, 32.Ўғилой Сайдуллаева.

 

“Сўғдиёна”: 22.Нозима Ҳасанова, 3.Уғилой Қучқарова, 5.Нафиса Набиқулова, 6.Ирода Турдалиева, 7.Албина Бобоқулова, 10.Азиза Норбоева (25.Эъзоза Шарипова, 27), 12.Зарина Маматкаримова (19.Лианна Норбекова, 63), 13. Юлдуз Шодиева, 17.Танзиля Зарбиева (с), 21.Холида Дадабоева, 23.Диёрахон Хабибуллаева.

 

Захира: 16.Дариа Телешева, 4.Насиба Ҳожиева, 19.Лианна Норбекова, 27.Динара Пайзиқулова.

 

Огоҳлантириш: Мафтуна Панжиева (78) – Нафиса Набиқулова (68).

 

Четлатиш: Феруза Бобохўжаева (75).

 

Чемпионатнинг юқори олтилик жадвалидаги ҳолат

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1БУН-W1615018978245
2СЕВ16113247123536
3СЎҒ-W1610335494533
4МЕТ-W1692557134429
5АГМК W1681746202625
6ПАХ-W1672742311123