Бугун “Севинч” олий лига 11-тур доирасидаги учрашувни сафарда “Бунёдкор W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув тўлиқ майдон эгалари устунлигида кечди. “Бунёдкор W”  жамоасининг бугун ғалабага бўлган иштиёқи ҳам баланд бўлди. Учрашвнинг дастлабки бўлимида улар дарвозамизга иккита гол киритишга муваффақ бўлишди. Голларни Саида Галимова ва Умида Зоировалар киритишди.

Иккинчи бўлимни “Бунёдкор W” жамоаси кўтаринки руҳда ўтказди. 63-дақиқада яна Саида Галимова гол киритиб, ҳисобни йирик 3:0 кўринишга ўзгартирди. Албатта бу ҳисобдан сўнг шундай ҳам ўйинни бўш ўтказаётган жамоамизнинг кайфияти ҳам тушиб кетди. Натижада 77-дақиқада Людмила Карачик ҳисобни янада йириклаштирди – 4:0.

“Севинч” бу йилги футбол мавсумида иккинчи марта “Бунёдкор W”га қарши учрашувда ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юбормоқда. Мавсум бошида ўтказилган Суперкубокда ҳам 4:1 ҳисобида “Бунёдкор W”га мағлуб бўлган эди.

Шундай қилиб, жамоамиз бугунги учрашувда “Бунёдкор W”га йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу яқин тарихда “Севинч” мана шундай йирик ҳисобда мағлубиятга учрамаган эди. Антирекорд!

Бугунги мағлубиятган кейин “Севинч” чемпионат жадвалининг 3-поғонасига ҳам тушиб кетди.

Жамоамиз энди иккинчи давра бошланиш олдидан қисқа муддатли дам олади ва кейин иккинчи даврага тайёргарликни бошлайди.

 

Аёллар Олий Лигаси, 11-тур

“БУНЁДКОР W” – “СЕВИНЧ” 4:0 (2:0)

20.10.2020. “Бунёдкор” ФА. 1-майдони 15:00да

Бош ҳакам: Илья Илин

Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Эдита Миробидова

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Нигора Абидова.

 

Гол: Саида Галимова, 27’-1:0, 63’-3:0, Умида Зоирова, 40’-2:0, Людмила Карачик, 77’-4:0

 

 

“Бунёдкор W”: 1.Ольга Кахарова (23.Зарина Саидова, 72), 3.Зумраджон Назарова, 5.Камола Рисқиева, 7.Людмила Карачик, 9.Махлиё Сариқова, 10.Саида Галимова, 14.Марина Косникова (4.Зиёда Исақова, 85), 15.Умида Зоирова, 17.Феруза Турдибоева, 77.Луиза Садирова, 97.Дилноза Бектемирова (11.Гулчеҳра Эшмаматова, 85).

Захира: 12.Зиёда Ирисбоева, 13.Полина Миханко, 19.Нозимахон Эргашева, 20.Насиба Турсунова, 21.Сўғдиёна Алламуродова, 33.Кристина Чунакова.

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 1.Лайло Тиловова (с), 6.Феруза Бобохўжаева (27.Шодия Тошева, 50), 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 14.Гулзода Амирова, 15.Шоира Қултураева, 23.Мафтуна Панжиева (10.Фазилат Бахромова, 75), (5.Сабрина Октябрева, 90+1), 25.Диёра Эркинова, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 12.Ангелина Полюшкевич, 28.Зухра Бахриддинова.

 

Огоҳлантириш: Камола Рискиева (14) – йўқ.