Бугун “Севинч” аёллар олий лигаси 10-тур доирасида Тошкентнинг “Пахтакор W” жамоасини қабул қилди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Жамоамиз бу билан иккинчи ўйинда очко йўқотмоқда.

Учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсак, устунлик жамоамиз тарафида бўлсада, уюштирган ҳужумларимиз самара бермади. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш ҳеч бир футболчимизга насиб этмади. “Пахтакор W” жамоаси ўйиннинг аксарият вақтида бутун жамоа бўлиб ҳимояда бехато ўйнади.

Меҳмонлар ҳам икки марта уюштирган қарши ҳужумларида гол уришга яқин бўлишди. Аммо бунда уларда совуққонлик етишмади.

Шундай қилиб, “Севинч” бу йилги чемпионатнинг икки ўйинида тўрт очко йўқотди.

“Севинч” навбатдаги учрашувни сафарда “Бунёдкор W” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 20 октябр сешанба куни бўлиб ўтади. Шу билан чемпионатнинг биринчи давраси якунига етади.

 

Аёллар олий лигаси, 10-тур

«СЕВИНЧ» – «ПАХТАКОР W»  0:0

15.10.2020 й. “Меҳнатчи” стад. 14:30да

 

Бош ҳакам: Кристина Борисова

Қанот ҳакамлари: Александра Кончикова, Дарья Снеткова

Захира ҳаками: Шахло Абилова

Назоратчи: Игорь Худайдатов

Комиссар: Дилдора Ҳолбаева

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 1.Лайло Тиловова (с), 6.Феруза Бобохўжаева, 8.Лайло Шодиева, 14.Гулзода Амирова, 15.Шоира Қултураева, 23.Мафтуна Панжиева, 25.Диёра Эркинова, 27.Шодия Тошева (9.Мафтуна Шойимова, 72), 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 12.Ангелина Полюшкевич, 10.Фазилат Бахромова, 20.Рушана Тошпулатова, 32.Ўғилой Сайдуллаева.

 

“Пахтакор W”: 1.Нигора Узганова, 5.Мадина Абдураимова (77.Дурданахон Бахтиёрова, 85), 7.Мадина Хикматова, 8.Динара Тагирова, 10.Анна Алекперова, 11.Мадина Воҳидова, 13.Лидия Цема (с), 14.Юлдуз Хамдамова, 23.Ойбарчин Турғунова, 70.Камола Эркинова (15.Умида Хатамова, 71), (4.Маҳзуна Абдукаримова, 90+2), 88.Зухра Бердиева.

Захира: 16.Нилуфар Бахтиёрова.

 

Огоҳлантириш: йўқ.