Бугун “Севинч” жамоасининг иқтидорли футболчиси Гулзода Амирова ўзининг туғилган кунини нишонламоқда. Гулзода Амирова жамоамизнинг бу йилги тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. Амировани футболчилик фаолиятида бундан катта ютуқларга эришишига тилакдошмиз.

Гулзода Амированинг бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари номидан, шунингдек ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз!

Унга сиҳат-саломатлик узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Барча орзу истаклари амалга ошишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси