Бугун “Севинч” олий лига 9-тур доирасидаги учрашувни сафарда “Навбаҳор W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ жамоамиз ҳисобда олдинга ўтиб олди. Шоира Қултураева учрашувдаги илк голни киритишга муваффақ бўлди. Шундан майдон эгалари ҳам ҳисобни тенглаштириш ҳаракат қилишди. Аммо 39-дақиқада Нилуфар Қудратова орадаги ҳисобни яна битта тўпга оширди – 0:2.

Мана шу ҳисоб билан жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим кескин курашлар остида ўтди. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун имкониятлар бўлди. Фақат бир вазиятда яна Нилуфар Қудратова, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди – 0:3. Мана шу ҳисоб ўйин сўнгигача сақланиб қолди.

Шундай қилиб жамоамиз сафардан қимматли уч очкони қўлга киритди. Бу ғалаба билан барча мураббий ва футболчиларимизни табриклаймиз.

“Севинч” навбатдаги учрашувни энди ўз майдонида “Пахтакор W”га қарши ўтказади. Учрашув 15 октябр пайшанба куни бўлиб ўтади.

 

Аёллар Олий Лигаси, 9-тур

“Навбаҳор W” – “СЕВИНЧ”  0:3 (0:2)

11.10.2020. “Навбаҳор” СМ. 15:00да

 

Бош ҳакам: Розиябону Юсупова

Қанот ҳакамлари: Моҳирабону Муралиева, Рустам Тагаев

Захира ҳаками: Исроил Имомназаров

Назоратчи: Эркинжон Орипов

Комиссар: Акмал Қорабоев

 

Гол: Шоира Қултураева, 6’-0:1, Нилуфар Қудратова, 38’-0:2, 51’-0:3

 

“Навбаҳор W”: 29.Шахноза Каримова, 7.Нелуфар Дадажонова, 8.Наргиза Абдурасулова (с), 9.Зарина Хўжаева (23.Рухсора Охунова, 67), 13.Мафтунахон Норбоева, 14.Зуҳрахон Абдураҳимова, 15.Мухаррамхон Абдуллаева, 17.Муқаддам Абдуллаева, 19.Сарвиноз Комилжонова, 21.Чиройгул Деҳқонова (3.Шахноза Насриддинова, 43), 27.Шохидахон Эргашева.

Захира: 37.Гулнора Давронова.

 

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 1.Лайло Тиловова (с), 6.Феруза Бобохўжаева, 8.Лайло Шодиева, 14.Гулзода Амирова, 15.Шоира Қултураева, 23.Мафтуна Панжиева (10.Фазилат Бахромова, 75), 25.Диёра Эркинова, 27.Шодия Тошева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 12.Ангелина Полюшкевич, 9.Мафтуна Шойимова,  10.Фазилат Бахромова, 20.Рушана Тошпулатова.

 

Огоҳлантириш: Йўқ.