Бугун “Севинч” ўз майдонида “Бухоро W” жамоасини қабул қилди ва ўта йирик 7:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув кутилганидек жамоамиз устунлигида бошланди. Ўйининг 9-дақиқасида меҳмонлар таркибида мажбурий ўзгариш бўлди. “Бухоро W” жамоаси дарвозабони Нозигул Ғиёсова жароҳат олиб ўз ўрнини Хусния Ганчевага бўшатиб берди.

10-дақиқада жамоамиз ҳисобда олдинга ўтиб олди, Нилуфар Қудратова бугунги учрашувдаги голлар шоусини бошлаб берди – 1:0.

Аммо дастлабки бўлимнинг қолган дақиқаларида жамоамизнинг ўйини қовушмади. Тўп узатишларда хатолик, ҳаракатларда сусткашлик, ўйинчиларимизнинг бир-бирларини тушунмаслиги, буларнинг барчаси ўйиннинг режадагидек кетишига тўсқинлик қилди. Жамоалар шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ўзларига келишди ва ўйин суратини оширишди. Албатта бу ўз натижасини ҳам берди.

Нилуфар Қудратова 52-дақиқада ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритишга эришди – 2:0. Орадан тшрт дақиқа ўтиб Гулзода Амирова  ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди – 3:0. Ўйиннинг 64-дақиқада Нилуфар Қудратова хет-трик муаллифига айланди – 4:0. Қолган киритилган голларга Гулзода Амирова, Мафтуна Шойимова ва Мафтуна Панжиевалар муаллиф бўлишди.

Шундай қилиб, “Севинч” бугунги учрашувда “Бухоро W” жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бугунги ғалаба орқали қимматли уч очкога эга бўлди.

Жамоамиз навбадаги 4-тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. 18 сентябр куни Навоийнинг “Қизилқум W” жамоасини қабул қилади.

 

Аёллар Олий Лигаси, 3-тур

“СЕВИНЧ” – “БУХОРО W” 7:0 (1:0)

15.09.2020. “Меҳнатчи” стад. 17:00да

Бош ҳакам: Розиябону Юсупова

Қанот ҳакамлар: Александра Кончикова, Дарья Снеткова

Захира ҳаками: Ҳуснора Жураева

Назоратчи: Бахтиёр Юлчараев

Комиссар: Шоислом Холматов.

 

Голлар: Нилуфар Қудратова, 10’-1:0, 52’-2:0, 64’-4:0, Гулзода Амирова, 56’-3:0, 84’-7:0, Мафтуна Шойимова, пен. 68’-5:0, Мафтуна Панжиева, 74-6:0.

“Севинч”: 12.Ангелина Полюшкевич, 1.Лайло Тилавова (с), 6.Феруза Бобохўжаева, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 14.Гулзода Амирова, 15.Шоира Қултураева, 23.Мафтуна Панжиева, 27.Шодия Тошева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова, 3.Севинч Эгамбердиева, 7.Севинч Бойлиева, 10.Фазилат Бахромова, 28.Зухра Бахриддинова, 32.Ўғилой Сайдуллаева.

 

“Бухоро W“: 1.Нозигул Ғиёсова (Хусния Ганчева, 9), 7.Фаричеҳра Абдувохидова, 9.Азиза Норова (с), 10.Маржона Тураева, 11.Нигина Хайдарова, 14.Шахзода Рашидова, 17.Зебинисо Ғаниева, 18.Маликахон Норматова, 63.Сабина Аманова, 77.Сохибабону Сеитмирова, 88.Наргиза Рахимова.

Захира: 15.Наргиза Ахмедова, 19.Шаҳло Шарипова.

 

Огоҳлантириш: Лайло Шодиева (72) – Азиза Норова (89).

 

Турнир жадвалидаги ҳолат

Олий Лига, 3-турдан сўнг

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1СЕВ65103323116
2БУН-W55002622415
3СЎҒ-W65012241815
4АГМК W64022561912
5МЕТ-W63122151610
6ПАХ-W521210827
7ЛОК-W6204211836
8ҚЗҚ-G6204729-226
9НАВ-W51131019-94
10БУХ-W61051130-193
11АНД200207-70
12SURX5005056-560