Бугун  жамоамизнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Мафтуна Панжиеванинг туғилган куни.

2017 йилдан буён асосий таркибимизда тўп тепаётган футболчимизнинг жамоамиз ютуқларига қўшаётган ҳиссаси салмоқлидир.

Мафтуна Панжиевани бугунги туғилган куни билан, клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Барча орзу-истакларини амалга ошишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси