“Севинч” бугун 2-тур учрашувини сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна W” жамоасига қарши ўтказди ва қийин кечган баҳсда кичик, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув бошидан жамоамиз ҳужумларга зўр берди. Кетма-кет ҳужумларимиз рақиб ҳимоясини бироз шошириб ҳам қўйди. 13-дақиқада уюштирилган навбатдаги ҳужумда, Нилуфар Қудратова тўпни ҳаводан Гулзода Амировага узатиб берди. Гулзода эса боши билан тўпни мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди – 0:1.

Албатта бу гол футболчиларимизга руҳан далда бўлган бўлса, мезбонларга орадаги ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтишга мажбур қилди. Натижада ўртадаги баҳс, қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди. Жамоамиз қарши ҳужумларда, ҳисобни ошириш учун бир неча имкониятларга эга ҳам бўлди. Аммо ҳеч қайси футболчимизга бошқа гол уриш насиб этмади.

Ўз ўрнида майдон эгалари ҳам ҳисобни тенглаштириш учун қулай вазитларга эга бўлди, аммо уларда ҳам шу аҳвол қайд этилаверди.

Биринчи бўлим бироз асабий ва жуда кескин кечди. Дарвозаларга эса бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлим ҳам худди шундай давом этди. Рақиблар тўп учун курашда асло бир-бирларини аяб ўтиришмади. Футболчилар ўртасида тортишувлар ҳам бўлди. Шунингдек қоида бўзилишлар ҳам кўп бўлди. Учрашув ҳаками олти марта футболчиларга огоҳлантириш берди, сариқ карточкалар нисбати – 4:2га тенг бўлди. Бугун ҳаво ҳарорати ҳам анча юқори бўлганини таъкидлаш жоиз. Бу ҳам майдонда ҳаракат қилган футболчиларга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.

Вақт ўтган сайин майдонда ҳаракат қилган футболчиларда чарчоқ аломатлари ҳам яққол сезила бошланди. Майдон эгалари бунга қарамасдан гол уриш илинжида анча тер тўкишди. Аммо бугун ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз бехато ҳаракат қилиб, вужудга келган хавфларни бартараф этишга эришдилар.

Учрашув якунланиб бораётган бир пайтда жамоамиз рақиб дарвозасига иккинчи голни киритишга жуда яқин бўлди. Бунда Нилуфар Қудратова рақиб посбонини ҳам ортда қолдириб, тўпни шеригига оширди. Аммо чамаси тўрт метрдан футболчимиз дарвозани аниқ нишонга олишда адашди. Начора бу футбол.

Ана шундай оғир ва асабий кечган ўйинда жамоамиз кичик ҳисобдаги ғалабага эришди. Бу билан ўз ҳисобига қимматли уч очкони ёздириб қўйди.

“Севинч” навбатдаги 3 ва 4-тур учрашувларини энди ўз майдонида ўтказади.

 

Аёллар футболи. Олий лига, 2-тур

“СЎҒДИЁНА W” – “СЕВИНЧ”  0:1

09.07.2020. “Сўғдиёна” қароргоҳи. 18:00да

 

Гол: Гулзода Амирова, 13’-0:1

 

Бош ҳакам: Эдита Миробидова

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками:  Музаффар Файзуллаев

Назоратчи: Игорь Худайдатов

Комиссар: Ойбек Юнусов

 

“Сўғдиёна”: 22.Нозима Ҳасанова, 3. Уғилой Қучқорова, 4.Насиба Ҳожиева (27.Динара Пайзиқулова, 80), 6.Ирода Турдалиева, 10.Азиза Норбоева (7.Албина Бобоқулова, 28), 11.Шахзода Жамолова (5.Нафиса Набиқулова, 57), 12.Зарина Маматкаримова, 17.Танзиля Зарбиева, 21.Холида Дадабоева, 23.Диёрахон Хабибуллаева, 25.Эзоза Шарипова.

Захира: 16.Дариа Телешева, 14.Дурдона Бурхонова, 19.Лианна Норбекова, 99.Шахзода Файзуллаева.

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 1.Лайло Тиловова (с) (23.Мафтуна Панжиева, 72), 6.Феруза Бобохўжаева, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 14.Гулзода Амирова (10.Фазилат Бахромова, 60), 15.Шоира Қултураева, 25.Диёра Эркинова, 27.Шодия Тошева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 28.Зуҳра Бахриддинова.

 

 

Огоҳлантириш: Холида Дадабоева (40), Уғилой Қучқорова (54), Ирода Турдалиева (54), Диёра Хабибуллаева (90+2) – Лайло Тиловова (6), Гулзода Амирова (40).

 

2-турдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1СЕВ2200120126
2АГМК W2200122106
3МЕТ-W22005146
4БУН-W1100120123
5СЎҒ-W21019363
6ПАХ-W21012203
7БУХ-W210159-43
8ҚЗҚ-G2101512-73
9ЛОК-W100102-20
10АНД200207-70
11НАВ-W2002311-80
12SURX2002016-160

Изоҳ: 2-тур доирасидаги «Бунёдкор W» – «Локомотив W» учрашуви бошқа кунга қолдирилган.