Бугун маҳоратли футболчимиз Шоира Қултураеванинг туғилган куни. Шоира бир неча йиллардан буён жамоамиз сафида тўп тепиб, ютуқларимизга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Ярим ҳимоячимизнинг бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз ва футболчиларимиз номидан, шунингдек барча ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз!

Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Барча орзу-истаклари амалга ошсин деймиз! Бахт ҳамиша ҳамроҳи бўлишига тилакдошмиз!

Туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси