Бугун мамлакатимиз аёллар чемпионатига старт берилди. Олтита стадионда олий лиганинг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

“Севинч” Спутник қўрғонидаги “Меҳнатчи” стадионида Термизнинг “Сурхон W” жамоасини қабул қилди. Учрашув кутилганидек жамоамиз устунлигида ўтди ва йирик 11:00 ҳисобида жамоамиз ғалаба қозонди.

Ўйин асосан меҳмонларнинг жарима майдончасида кечди.  “Сурхон W”  ўйинни ҳимояда ўтказишга мажбур бўлди. Биринчи бўлим 4:0 ҳисобида жамоамиз устунлигида якун топди. Голларга Шоира Қултураева, Лайло Шодиева, Лайло Тиловова ва Гулзода Амировалар муаллиф бўлишди. Ярим ҳимоячимиз Шоира Қултураева бу йилги чемпионатда жамоамизнинг биринчи голини киритиб, тарихда қоладиган бўлди.

Иккинчи бўлим ҳам худди шу сценарийда давом этди. Фақат бу бўлимда голлар кўпроқ бўлди. Яъни рақиб дарвозасига еттита гол киритилди. Голларни Мафтуна Шойимова (3та), Нилуфар Қудратова, Мафтуна Панжиева, Шоира Қултураева ва Гулзода Амировалар киритишди. Мафтуна Шойимова дастлабки учрашувдаёқ ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйган бўлса, Шоира Қултураева ва Гулзода Амировалар ҳисобига иккитадан гол ёзилди.

Шундай қилиб, “Севинч” бу йилги чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Аммо, йирик ҳисобдаги бугунги ғалаба жамоамизда ҳаммаси кўнгилдагидек  эканлигини англатмайди. Футболчиларимизда яратилган вазиятларни ҳамон голга айлантиришда, бир-бирларини тўлиқ тушунишда ва шу каби бошқа камчиликлар учраб турибди. Бу камчиликларни бартараф этиш учун, ҳали кўп тер тўкишга тўғри келади.

 

 

Аёллар футболи. Олий лига, 1-тур

“СЕВИНЧ” – “СУРХОН W” 11:0 (4:0)

03.07.2020. “Меҳнатчи” стадиони. 18:00да

 

Бош ҳакам: Розиябону Юсупова

Қанот ҳакамлари: Хайринисо Эркинова, Шоҳруҳ Мақсудов

Захира ҳаками: Комилжон Расулов

Назоратчи: Шуҳрат Каримов

Комиссар: Дилдора Ҳолбаева

 

Голлар: Шоира Қултураева, 15’-1:0, 90+2’-11:0, Лайло Шодиева, 29’-2:0, Лайло Тиловова, 40’-3:0, Гулзода Амирова, 44’-4:0, 90+1’-10:0, Мафтуна Шойимова, 57’-5:0, 60’-6:0, 84’-8:0, Нилуфар Қудратова, 70’-7:0, Мафтуна Панжиева, 86’-9:0.

 

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 1.Лайло Тиловова (с), 6.Феруза Бобохўжаева, 8.Лайло Шодиева (27.Шодия Тошева,  77), 9.Мафтуна Шойимова, 10.Фазилат Бахромова (23.Мафтуна Панжиева, 80), 14.Гулзода Амирова, 15.Шоира Қултураева, 25.Диёра Эркинова, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

 

Захира: 3.Севинч Эгамбердиева, 7.Ксения Бунтина, 20.Рушана Тошпулатова, 28.Зуҳра Бахриддинова, 32.Уғилой Сайдуллаева.

 

“Сурхон”: 74.Фазилат Мерганова, 3.Лола Хайитмуродова (20.Сожида Қурбоназарова, 56), 4.Дилдора Номозова, 6.Нилуфар Муродова (с), 7.Нилуфар Жовлиева, 10.Дилафруз Тошпулатова, 11.Муқаддас Абдурахмонова, 16.Фарида Султонова (13.Санобархон Бозорова, 60), 17.Шахноза Шодмонова, 18.Мафтуна Хўжамуротова, 19.Дилдора Туйлиева.

 

Захира: 1.Муътабархон Шомирова.

 

Огоҳлантириш: йўқ.

 

Қуйида 1-турдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан  танишинг.

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1СЕВ2200120126
2АГМК W2200122106
3МЕТ-W22005146
4БУН-W1100120123
5СЎҒ-W21019363
6ПАХ-W21012203
7БУХ-W210159-43
8ҚЗҚ-G2101512-73
9ЛОК-W100102-20
10АНД200207-70
11НАВ-W2002311-80
12SURX2002016-160