Эртага, 3 июль куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати – Олий лига баҳслари старт олади. Илк турда жамоамиз Термизнинг “Сурхон W”  жамоасини қабул қилади. Жамоамизнинг уй учрашувлари ўтказиладиган “Геолог” стадионида таъсирлаш ишлари давом этаётгани боис, учрашув Спутник қўрғонидаги “Меҳнатчи” стадионида бўлиб ўтади ва 18:00да бошланади.

Мазкур учрашувни бошқарадиган ҳакамлар ва расмийлар номи маълум бўлди. Унга кўра баҳсни Рохиябону Юсупова бошқаради. Унга қанотларда Хайринисо Эркинова ва Шоҳурҳ Мақсудовлар ёрдам беришади. Учрашувда ҳакамлар ишини Шуҳрат Каримов назорат қилади.

Аёллар футболи. Олий лига, 1-тур

“СЕВИНЧ” – “СУРХОН W”

03.07.2020. “Меҳнатчи” стадиони. 18:00да

Ҳакамлар: Розиябону Юсупова, Хайринисо Эркинова, Шоҳруҳ Масқудов

Назоратчи: Шуҳрат Каримов

Комиссар: Дилдора Ҳолбаева