Бугун мамлакатимизда ёшлар куни илк марта нишонланади. Келажагимиз эгалари бўлган ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор, таҳсинга сазовор.

Бунга жавобан ёшларимиз ҳам ҳар соҳада давлатимизга, халқимизга мададкор бўлмоқда.

Бугунги байрам билан “Севинч” клуби раҳбарияти, мураббийлари ҳамда футболчилари номидан мамлакатимиз ёшларини қизғин қутлаймиз!

Сизларга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат тилаймиз. Илмда, меҳнатда, ижодда ва ҳаётда энг илғор бўлишингиз тарафдоримиз. Унутманг! Сиз ягона ва мустақил, жонажон Ўзбекистонимиз фарзандларидирсиз!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ёшлар!

 

“Севинч” ПФК жамоаси