Бу йилги аёллар катта футболи ҳам ҳар йилгидек Суперкубок учрашуви билан бошланади. 29 июнь куни “Севинч” Зоминда “Бунёдкор W” жамоасига қарши майдонга тушади.

Жамоамиз ушбу учрашувга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Тайёргарлик машғулотлари “Геолог” стадионида кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.

Машғулотларда барча футболчиларимиз иштирок этишмоқда.

Эртага Суперкубок учрашувидан олдин сўнгги машғулот ўтказилади ва жамоамизнинг бўлажак учрашувда майдонга тушадиган таркибига аниқлик киритилади.

“Севинч” 28 июнь куни Жиззах шаҳрига боради ва ўйин бўладиган стадионда машғулот ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги чемпионатнинг илк турида “Севинч” Термизнинг “Сурхон W” жамоасини қабул қилади. Учрашув Спутник қўрғонидаги “Насаф” ёшлари қароргоҳи майдонида – “Меҳнатчи” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув бошланиши соат 18:00га белгиланган.

Қуйида  бугунги машғулотлардан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.