Бугун Қашқадарё вилояти футболига ўзининг катта ҳиссасини қўшган, кучли ва билимдон футбол менеджери Шамил Самигулович Ярулиннинг таваллуд айёми куни. Шамил ака бугун 64 ёшни қарши олдилар.

 

Шамил Самигулович кўп йиллар  “Севинч” профессионал футбол клубига ҳам раҳбарлик қилган, шу давр мобайнида клубимиз нафақат мамлакатимизда балки хорижда ҳам катта эътирофга сазовор бўлди. Клуб ҳақиқий профессионал мақомга эришди.

Шамил Ярулиннинг “Севинч”да бошланган менеджерлик фаолияти кейин “Насаф” да давом этди. Шуни тан олиш керакки, бу билан “Насаф” нафақат ўзининг ютуқлари билан, балки  ўзининг инфратузилмаси орқали ҳам қитъамиз клублари орасида ҳам эътироф этиладиган бўлди. “Насаф” футбол мактабининг натижаларини эса бугун ўзингиз гувоҳи бўлиб турибсиз.

Шамил ака бугунги кунда Ғузорнинг “Шўртан” клубига раҳбарлик қилаяпти. Биз шуни қатъий ишонч билан айта оламизки, клуб у кишининг раҳбарлиида нафақат ўзининг олдинги мавқиени тиклайди, балки унданда катта марраларни эгаллайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Шамил Самигуловични бугуни туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз ва футболчиларимиз ҳамда ходимларимиз номидан  самимий табриклаймиз!

У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва олиб бораётган машаққатли ва хайрли ишларида улкан зафарлар тилаймиз!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси