“Севинч” узоқ давом этган танаффусдан сўнг яна машғулотларга киришади.

Янги чемпионатга тайёргарлик машғулотлари Қарши шаҳрида, “Геолог” стадионида 10 июнь чоршанба кунидан бошлаб давом эттириладиган бўлди.

Машғулотларда барча рўйхатдан ўтган футболчиларимиз иштирок этишади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан, эрталаб ва кечги пайт ўтказилади.

Ўқув-йиғин машғулотлари бошланишидан олдин футболчиларимизга, ўқув-йиғин давомида карантин талабларини бажариш ва унга қатъий амал қилиш шартлари чуқур тушунтирилади.