Бугун “Севинч” жамоасининг тажрибали ҳужумчиси ва сардори ҳамда жамоамиз тўпурарларининг карвонбошиси бўлган, Нилуфар Қудратова ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Нилуфар Қудратова кейинги йилларда жамоамиз ютуқларига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда. “Севинч” клубимизнинг тайёрлов гуруҳидан етишиб чиққан футболчимиз, нафақат жамоамиз шарафини, балки терма жамоамиз сафида ҳам юртимиз шаънини ҳимоя қилиб келмоқда.

Нилуфар 2018 йил якунига бўйича мамлакатимиз  футболчи қизлари ўртасида, “Энг яхши футболчи” номинацияси ғолиби ҳам бўлган.

Нилуфар Қудратованининг бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз ҳамда футболчиларимиз номидан, қолаверса барча футбол ишқибозлари номидан самимий табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ ва бахт саодат тилаймиз. Футболчилик фаолиятида ҳамда шахсий ҳаётида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Барча орзу истаклари руёбга чиқишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

“Севинч” ПФК жамоаси