Бугун жамоамизнинг ёш  дарвозабони Ангелина Полюшкевичнинг туғилган куни. Футболчимиз кейинги икки мавсумда асосоий таркибимизда ҳаракат қилмоқда. Шу қисқа вақтда у ўзининг маҳорати билан мураббийларимиз эътирофига ҳам сазвовр бўлди.

Ангелинани бугунги таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз ва футболчиларимиз номидан, шунингдек барча ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз.

Унга соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Барча орзу-истаклари амалга ошсин деймиз. Жамоамизда яна кўп йиллар тўп тепиб, кўплаб ютуқларга эришиши насиб этсин, деймиз.

С днём рождения, Ангелина!

 

“Севинч” ПФК жамоаси