Аввал хабар қилганимиздек, “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбарияти ташаббуси билан “Геолог” МССМда кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган эди. Тўғри, юртимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин оқибатида таъмирлаш ишлари бир муддат тўхтаб қолди. Аммо айни кунларда бу жараён қизғин давом этмоқда.

Маълумки, “Геолог” МССМда жуда кўплаб спорт иншоотлари жойлашган. Бу марказда стадион, спорт аренаси, замонавий бассейн, гимнастика, атлетика, шахмат-шашка, ҳар хил ўқув марказлари, фитнес хоналари, чўмилиш ҳавзаси ва бошқалар бор.

“Геолог” маданий, спорт соғломлаштириш марказида таъмирлаш ишлари қандай кетаяпти. Ушбу марказда жойлашган “Севинч” футбол клуби қароргоҳидачи? Аввало шуни таъкидлаб ўтишни ҳоҳлардикки, клубимиз ихтиёридаги ётоқхона, ювиниш, кийиниш хоналари, ошхона ва ўқув хоналари тез кунларда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Биз ушбу таъмирлаш жараёни ҳақида фоторепортаж уюштирдик. Марҳамат томоша қилинг.

Бу “Севинч” клуби ошхонасининг ташқи кўриниши. Ошхонада ҳали таъмирлаш ишлари тўлиқ тугалланмаган бўлсада, амалга оширилган ишлар анча кўзга кўриниб қолди ва ошхона ташқи кўриниши мутлақо янги кўринишга эга бўлди.

Бу машҳур “Геолог”  спорт аренаси, бу ерда не-не халқаро ва республика миқиёсидаги мусобақалар ўтказилмаган дейсиз. Бу ерда ҳозир сўнгги жиҳозлаш ва таъмирлаш ишлари кетаяпти.

Бу эса “Геолог” стадиони. Стадион трибуналари, йўлаклар, югуриш йўлаклари тўлиқ таъмирланади. Ўриндиқлар алмаштирилади. Югуриш йўлакларининг қопламалари янгилинади. Стадион муҳандислик коммунакациялари ҳам замон талаблари даражасида ўзгармоқда.

Энди “Севинч” футбол клуби ётоқхонасига ташриф буюрамиз. Ётоқхона хоналари, санитария узеллари, иш кабинетлари хуллас барчаси тўлиқ таъмирдан чиқарилмоқда. Жиҳозларнинг ҳаммаси тўлиқ янгиларига алмаштирилмоқда. Ётоқхона барча талабларга жавоб берадиган даражада ўзгармоқда. Ўйламизки, бу янгиликлар жамоамиз футболчиларининг кайфиятига – кайфият қўшажак.

Стадион, яъни марказнинг ташқи кўриниши ҳамбошқача бўлади. Марказ ҳудудидаги йўлаклар қопламаси ҳам янгисига алмаштирилди.

Хуллас, бу марказда одам кўрса ҳаваси келадиган даражада ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбариятига, қурилиш ва таъмирлаш корхоналари раҳбариятига, энг асосийси бу ерда меҳнат қилаётган ишчиларга клубимиз номидан миннатдорчиликлар билдириб қоламиз!