Бугун иқтидорли футболчиларимиздан Шодия Тошеванинг таваллуд айёми куни. Кўп йиллардан буён жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган Шодия Тошеванинг қўлга киритилган ютуқларимизда муносиб ҳиссаси бор.

Моҳир ҳимоячимизни бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз ва футболчиларимиз номидан, шунингдек барча ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз.

Шодия Тошевага мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Барча орзу-истаклари амалга ошсин деймиз. Жамоамизда яна кўп йиллар тўп тепиб, каттадан-катта ютуқларни қўлга киритиш насиб этсин, деймиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси