Бугун мамлакатимизда 9 май – «Хотира ва Қадрлаш» куни кенг нишонланади. Иккинчи жаҳон урушида ва фронт ортида меҳнат қилган азизларимиз, юртимиз равнақи учун жон куйдирганлар самимий хотирланади. Фахрийларимизга чуқур ва қадр кўрсатилади.

Бу кун ҳар биримиз учун муқаддасдир. Шу муносабат билан «Севинч» футбол клуби жамоаси юртимиз тинчлиги ва мустақиллиги учун жон берган инсонларимизни чуқур ҳурмат билан хотирлайди. Мамлакатимиз тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшган ва меҳнат қилган, ёшларимиз тарбиясида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга ўз ҳурматини билдиради.

Осмонимиз ҳамиша мусаффо, юртимиз тинч бўлсин. Байрам муборак, азиз юртдошлар!

 

“Севинч” ПФК жамоаси