Аввал хабар қилганимиздек, бугун “Бунёдкор” стадионида аёллар ўртасида футзал бўйича 15-марта ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатга эртадан старт берилади ва 20 феврал куни ниҳоясига етади.

Қуръага  кўра, чемпионат иштирокчилари қуйидаги гуруҳлардан жой олишди.

“A” гуруҳи

  1. “Севинч”
  2. “Бухоро W”
  3. “Сўғдиёна W ”

 

“B” гуруҳи

  1. “АГМК W”
  2. “Сурхон W ”
  3. “Андижанка”

 

“C” гуруҳи

  1. “Қизилқум W”
  2. “Навбаҳор W”
  3. “Пахтакор W”

 

“D” гуруҳи

  1. “Металлург W”
  2. “Бунёдкор W”
  3. “Локомотив W”

Қуйида чемпионат тақвими билан танишинг

Жамоамиз эртага дам олади ва чемпионатдаги юришини 16 феврал куни “Бухоро W” жамоасига қарши учрашув билан бошлайди. Ушбу учрашув “Бунёдкор” аренасида бўлиб ўтади ва соат 11:00да бошланади. “Севинч” гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувини “Сўғдиёна W” жамоасига қарши ўтказади. Бу учрашув эса 17 феврал куни бўлиб ўтади ва бу учрашув ҳам соат 11:00да бошланади.

Жамоамиз ушбу гуруҳда пешқадамликни қўлга киритса, 19 феврал куни “С” гуруҳи ғолиби билан куч синашади.

“Севинч” бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрига етиб келди ва “ART PALACE” меҳмонхонасига жойлашди.

Жамоамиз  эртага эрталабки машғулотдан сўнг, соат 10:30 бошланадиган чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.