“Севинч”,  бўлажак аёллар ўртасидаги футзал бўйича XV Ўзбекистон чемпионатига тайёргарликни бугун якунига етказди.

Навбатдаги босқич тайёргарлиги Қарши шаҳрида ўтказилди. Мураббийларимиз асосий эътиборни ўйин услубига қаратишди ва кўрсатмаларни тўғри бажариб, ўйинга тайёр бўлган футболчиларимиз  бўлажак чемпионатда иштирок этишади.

Жамоамиз футболчиларидан ўн олти нафари футзал чемпионатида иштирок этишлари учун ПФЛ рўйхатдан ўтказилди.

Футзалчиларимиз рўйхати қуйидаги суратда акс этган.

Хабарингиз бор, аёллар ўртасидаги футзал бўйича XV Ўзбекистон чемпионати шу ойнинг 15-20 феврал кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Чемпионат форматига кўра, 12та жамоа иштирок этади. Улар тўрт гуруҳга бўлиниб, ҳар бир гуруҳда жамоалар ўзаро  тўрттадан учрашув ўтказишади. Гуруҳ ғолиблари 1-4-ўринлар учун яна курашни давом эттиришади. Гуруҳда иккинчи бўлганлар 5-8-ўринлар учун ўзаро кураш олиб боришади. Гуруҳда сўнгги ўринларни банд этган жамоалар 9-12-ўрин масаласини ҳал қилишади.

Эслатиб ўтамиз, учрашувлар “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клуби ареналарида бўлиб ўтади.

Эртага, 14 феврал куни чемпионатга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Жамоалар қуръа орқали ўзларининг дастлабки рақибларини билиб олишади.

“Севинч” делегацияси эртага, 14 феврал куни эрталаб Тошкент шаҳрига жўнаб кетади.