Феврал ойининг 15-20 кунлари Тошкентда ўтказиладиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги XV Ўзбекистон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўраётган “Севинч” жамоамиз, тайёргарликнинг наватдаги иккинчи босқичини кеча якунлади. Футболчиларимиз энди 4 февралгача дам олишади.

Тайёргарликнинг учинчи босқичи шу куни бошланади, бу босқич тайёргарлигини Қаршида ўтказиш режалаштирилган ва ўн кун давом этади.

Тайёргарликнинг иккинчи босқичида асосий эътибор футзал бўйича ўйин амалиётига қаратилди. Таркибимизда бу футбол туридан кам ўйин амалиётига эга футболчиларга кўникма ҳосил қилишлари учун, катта эътибор берилди. Хабар қилганимиздек, ушбу йиғин воҳамизнинг тоғли ҳудуди Деҳқонобод туманида ўтказилди. Ўқув йиғин сўнггида туманнинг ўғил болалардан ташкил топган терма футзал жамоаси билан назорат учрашуви ўтказилди ва унда қизларимиз ишончли ғалабага эришишди.

Эслатиб ўтамиз, “Севинч” 14 феврал жума куни Тошкентга сафар уюштиради.