Хабар қилганимиздек, “Севинч” воҳамизнинг тоғли Деҳқонобод туманида янги мавсумга тайёргарлик юзасидан ўқув-йиғин машғулотини ўтказаяпти.

Бугун эрталаб навбатдаги машғулот ўтказилади. Машғулотлар асосан олдиндаги мини футбол бўйича чемпионатга қаратилган.

Бугунги машғулотда тўп билан аниқ ҳаракат қилиш, тўпни аниқ узатиш, тезкорлик ва дарвозага аниқ зарба йўллашга кўпроқ эътибор қаратилди.

Бугун яна кечги машғулот ҳам ўтказилади.

Қуйида эрталабки машғулот жараёнидан олинган суратларни томоша қилинг.