Бугун “Шўртан газ кимё мажмуаси“ маъсулияти чекланган жамияти директори, “Насаф” ва “Севинч” футбол клубларининг президенти Шуҳрат Чориевич Аслановнинг туғилган куни. Шуҳрат Чориевич бугун 42 йшга тўлдилар.

2000 йилдан “Шўртан газ кимё мажмуаси“да оддий инженерликдан фаолиятини бошлаган Шуҳрат Чориевич, 2018 йилда мажмуага раҳбар  этиб тайинландилар.

Ўзингизга маълум, “Шўртан газ кимё мажмуаси“ МЧЖ  “Насаф” ҳамда “Севинч” футбол клубларининг бош ҳомийси ҳам ҳисобланади. Шуҳрат Чориевич мамлакатимизнинг ўта муҳим ва йирик саноат объекти ҳисобланган мажмуага раҳбарлик қилиш билан бир қаторда, юртимизда  ўз нуфузига эга, инфратузилма жиҳатидан энг катта футбол клублари бўлган “Насаф” ва “Севинч” клубларига ҳам раҳбарлик қиладилар.

Айнан Шуҳрат Чориевичнинг клубимизга бўлган эътиборлари ва яқиндан қўллаб-қувватлашлари  туфайли, “Севинч” орадан уч йил ўтиб, 2019 йилда яна чемпионликни қўлга киритди.

Ўзининг асосий фаолиятида жуда банд бўлишларига қарамасдан, Шуҳрат Чориевич клубимиз ҳолидан доимо хабардор бўлиб турадилар ва зарур ёрдамларини ҳеч қачон аямайдилар. Бу албатта ўзбек аёллар футболининг бир қисми бўлган, клубимиз  тақдирига ҳам катта эътибордир.

“Севинч” профессионал футбол клубида меҳнат қилаётган барча мураббийлар, футболчилар, ходимлар ва ишчилар номидан Шуҳрат Чориевичнинг бугунги туғилган куни билан самимий табриклаймиз! У кишига мустаҳкам сиҳат- саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Ўз зиммасида бўлган вазифаларни ортиғи билан адо этиб, ҳаёти ва фаолиятида улкан зафарларни қўлга киритишига тилакдошмиз!

Клубимизнинг бунданда катта ютуқларини биргаликда нишонлаш ҳаммамизга насиб этаверсин, деймиз!

 

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Шуҳрат Чориевич!

 

“Севинч” ПФК жамоаси