Бугун тажрибали футболчимиз, клубимиз ютуқларига ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, 2019 йил якунларига кўра, жамоамизнинг “Энг яхши ўйинчи»си сифатида эътирофга сазовор бўлган футболчимиз – Мафтуна Шойимованинг таваллуд топган куни.

Мафтуна Шойимова шунингдек мамлакатимиз аёллар терма жамоасида ҳам тўп тепиб, халқаро майдонларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Мафтунанинг бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан, шунингдек клубимиз ишқибозлари номидан самимий табриклаймиз!

Унга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Барча орзу-истаклари амалга ошишига тилакдошмиз!

Туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси