Ўзингизга маълум Қаршининг “Севинч” клуби бу йилги Аёллар Суперлигасида ғолибликни қўлга киритди ва ўз тарихида ўн учинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Шу муносабат билан жамоа футболчилари ва мураббийларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросим клуб бош ҳомийси – “Шўртан газ кимё мажмуаси” томонидан ташкил этилди.

Маросимда Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Яхшиевич Холбоев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Турдиевич Очилов, клуб бош ҳомийси – “Шўртан газкимё мажмуаси” МЧЖ бош директори Шуҳрат Чориевич Асланов, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мусобақаларни ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси еаткчи мутахасиси Ойбек Неъматжонович Юнусов, вилоят футбол ассоциацияси I вице президенти Норқул Муродович Даминов ва шунинг бошқа расмий шахслар ҳамда “Шўртан газкимё мажмуаси”нинг раҳбар ходимлар ҳамда футбол фахрийлари ҳозир бўлишди.

Дастлаб чемпионларни шаҳар ҳокими Н.Я.Холбоев қизғин муборакбод этди, сўнг эса Ўзбекистон ПФЛ етакчи мутахасиси О.Н.Юнусов клубимизни қўлга киритган ютуғи билан Ўзбекистон ФА ва ПФЛ номидан самимий табриклади. Табриклардан сўнг чемпионларга чемпионлик медаллари ва кубок топширилди.

Маросимда “Шўртан газкимё мажмуаси” МЧЖ бош директори, клуб президенти – Ш.Ч. Асланов ҳам футболчи ва мураббийларимизни қўлга киритган катта ютуқ билан қизғин табриклади ва бош ҳомий томонидан эсдалик совғаси сифатида, сўнгги русмдаги ноутбукларни топширди.

Қарши шаҳар ҳокимиятига, клубимиз бош ҳомийси раҳбариятига, клуб менеджери ва бош мураббийи Хан В.Н. томонидан ташаккурномалар ҳам топширилди.

Ўзбекистон ПФЛ вакили – О.Н.Юнусов Ўзбекистон ФА ва ПФЛ номидан клубимиз бош ҳомийси, “Шўртан газкимё мажмуаси” МЧЖ бош директори Ш.Ч.Аслановга ва клуб вице президенти Н.Н.Халиловларга, клубни яқиндан қўллаб-қувватлаётганлари учун миннатдорлик тариқасида, фахрий ёрлиқлар тоширди.

Тақдирлаш маросимида шунингдек йилнинг энг яхшилари ҳам тақдирланишди. Жумладан, “Энг яхши ўйинчи” номинация ғолиби – Мафтуна Шойимова, “Энг яхши тўпурар” номинанти – Нилуфар Қудратова, “Энг яхши дарвозабон” номинацияси ғолиби – Лайло Тиловова ва шунингдек “Энг ёш ўйинчи” номинацияси лауреати – Севара Рўзиевалар  бўлишди. Номинантларга махсус совринларни Қарши шаҳар прокурори Наврўзов ва бош ҳомий ташкилотининг расмий шахслари топширишди.

Маросим ўйин-кулгу ва хурсандчиликлар билан давом этди.

Қуйида маросимдан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Суратларни “Насаф” ПФК матбуот ходими Сардор Нуров олган. Бунинг учун клубимиз номидан катта миннатдорчилик билдирамиз.