Бугун, Бош қомусимиз – Конституциямизнинг  қабул қилинганининг 27 йиллиги, мамлакатимизда кенг нишонланади.

Конституциямизда  халқимизнинг хоҳиш-иродаси, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, давлат тузилиши ўз ифодасини топган. Бош қомусимизда, жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланган. Замонавий демократик тараққиёт учун замин яратилган. Шунинг учун Конституциямизни ҳурмат қиламиз ва эъзозлаймиз.

Ушбу қутлуғ кун муносабати билан, “Севинч” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан ҳамюртларимизни самимий муборак этамиз!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, ҳар бир хонадонга осойишталик ва қут-барака тилаймиз. Бундай шодиёна кунлар юртимизда кўп бўлаверсин!

Конституциямизнинг 27 йиллиги муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси