Бугун “Севинч” жорий чемпионатнинг сафардаги сўнгги учрашувини Жиззахнинг  “Сўғдиёна W” жамоасига қарши ўтказди. Учрашув жуда кескин тарзда ўтди.

Учрашувни  мезбонлар кутилганидек фаол бошлашди. Дастлабки дақиқаларда улар дарвозамиз олдида кетма-кет хавфли вазиятлар содир этишди. Аммо бу вазиятларда ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз совуққонлик билан ҳаракат қилиб, хавфларни бартараф этди. Вақт ўтиши билан жамоамиз ҳам ҳимоядан ҳужумларга ўта бошлади. Босим орқали мезбонларни ҳимояланишга мажбур этишди. Аммо ҳар иккала жамоанинг яратган вазиятлари голсиз якунланаверди. Айниқса,  “Сўғдиёна W” жамоасининг амалга оширган стандарт вазиятлари жуда хавфли кўриниш олди.

Биринчи бўлим ана шундай вазиятларга бой ва ҳаяжонли давом этди. Аммо дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.

Иккинчи бўлим ҳам жуда кескин давом этди. Катта иштиёқ билан ҳаракат қилган жамоамиз, ўйин тизгинини ҳам ўзлари томон ўзгартира олишди. 47-дақиқада  Нилуфар Қудратова ўзининг голи билан жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Бу голдан сўнг майдон эгалари орадаги ҳисобни тенглаштириш учун анча тер тўкишди. Аммо бугун уларга гол уриш насиб этмади. Бу ҳисоб учрашувда ўзгармасдан қолди.

Шундай қилиб, жамоамиз сафарда “Сўғдиёна W” жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этди ва ўз ҳисобига яна уч очкони ёздириб қўйди.

“Севинч” бу йилги чемпионатнинг сўнгги тур учрашувини ўз майдонида, 15 ноябр жума куни, Навоийнинг “Қизилқум Guli” жамоасига қарши ўтказади.

 

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

Аёллар Суперлигаси. II БОСҚИЧ. 13-тур

“СЎҒДИЁНА W” – “СЕВИНЧ”  0:1 (0:0). 81 томошабин

10.11.2019. “Сўғдиёна” қароргоҳи. 14:00да

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Қанот ҳакамлари: Ҳусан Худойбердиев, Шохруҳ Мақсудов

Захира ҳаками: Музаффар Файзуллаев

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Нигора Абидова

 

Гол: Нилуфар Қудратова, 47’-0:1.

 

“Сўғдиёна W”: 22.Нозима Ҳасанова,  4.Насиба Ҳожиева, 5.Камола Рискиева (с), 10.Моҳигул Икромова (8.Азиза Норова, 71), 11.Екатерина Сальникова, 17.Сабина Аманова, 21.Холида Дадабоева, 23.Диёра Ҳабибуллаева, 25.Эъзоза Шарипова, 27.Динара Пайзиқулова (12.Зарина Маматкаримова, 71), 77.Азиза Норбоева.

Захира: 1.Моҳинур Ҳусенова, 9.Сетора Такабаева, 18.Паризод Эшқулова, 19.Лианна Нарбекова, 99.Нафиса Набиқулова.

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 14.Гулзода Амирова, 15.Шахноза Қурбонова (12.Ангелина Полюшкевич, 76,  17.Танзиля Зарбиева (с), 20.Севара Нормуродова, 23.Мафтуна Панжиева (78.Алиса Захаренко, 83), 27.Шодия Тошева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 1.Лайло Тиловова, 11.Севара Рўзиева.

 

Огоҳлантириш: Динара Пайзиқулова (66),  Азиза Норбоева (81) – Танзиля Зарбиева (45).

 

Ушбу турдан сўнг чемпионат жадвали қуйидагича кўриниш олди.

13-турдан сўнг

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1СЕВ1412025254736
2БУН-W14112160105035
3СЎҒ-W1492334122229
4МЕТ-W1491426151126
5АГМК W145092732-515
6ЛОК-W1430111556-419
7ПАХ-W1422101542-288
8ҚЗҚ-G141112966-574