Бугун “Севинч” сафарда “АГМК W” жамоаси билан куч синашди. Учрашув жуда кескин ва курашларга бой тарзда ўтди.

Учрашувни мезбонлар фаол бошлашди. Дастлабки дақиқаларда улар дарвозамиз олдида хавф солиб туришди. Аммо тезда жамоамиз ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Натижада энди футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида гол уриш учун имкониятлар ярата бошлашди.

Дастлабки вазиятлардан фойдалана олмаган жамоамиз, учрашувнинг 18-дақиқасида дастлабки голини уришга муваффақ бўлди. Бу голга Шахноза Қурбонова муаллифлик қилди – 0:1.

Дастлабки бўлимда жамоамиз яна гол уриш учун қулай имкониятларга эга бўлди. Аммо бу имкониятнинг фақат биттаси самарали якун топди. 42-дақиқада Мафтуна Шойимова чамаси 20 метрлардан дарвозага зарба йўллади, тўп дарвоза тўридан жой эгаллади – 0:2.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида Нилуфар Қудратова орадаги ҳисобни 0:3 кўринишга ўзгартирди. Бу голдан сўнг майдон эгалари тақдирга тан беришди шекилли. Жамоамиз майдонда тўлиқ устунликка эришди. Орадан бир дақиқа ўтиб Гулзода Амирова ҳисобни яна битта голга оширишга эришди – 0:4.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Лайло Шодиева ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. У стандартдан ошириб берилган тўпни енгил зарба билан дарвозага жойлаб қўйди. Уни ҳимоячилар мутлақо назаридан четда қолдиришган эди.

Шундай қилиб, жамоамиз сафарда “АГМК W” дарвозасига жавобсиз бешта гол уриб, йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.

“Севинч” навбатдаги 13-тур учрашувини ҳам сафарда ўтказади. Бу сафар жамоамиз Жиззахда “Сўғдиёна W” меҳмони бўлади. Учрашув 10 ноябр якшанба куни бўлиб ўтади.

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

 

Аёллар Суперлигаси. II БОСҚИЧ. 12-тур

“АГМК W” – “СЕВИНЧ” 0:5 (0:2). 67 томошабин

07.11.2019. ОКМК СМ. 14:00да

 

Бош ҳакам: Кристина Борисова

Қанот ҳакамлари: Хайринисо Эркинова, Розиябону Юсупова

Захира ҳаками: Жалолиддин Ҳуснитдинов

Назоратчи: Вилоят Нажафалиев

Комиссар: Нигора Абидова

 

Голлар: Шахноза Қурбонова, 18’-0:1,  Мафтуна Шойимова, 42’-0:2, Нилуфар Қудратова, 48’-0:3, Гулзода Амирова, 49’-0:4, Лайло Шодиева, 84’-0:5.

 

 

“АГМК W”: 16.Нилуфар Қурбоналиева (1.Алина Демяненко, 54), 6.Арина Смирнова (94.Парвина Содиқова, 77), 8.Мадина Юсупова, 9.Камила Зарипова (с), 10.Айнур Даулбаева,  11.Нодира Йўлдошева (5.Динора Турғунова,  64), (21.Ораста Тожибоева, 74), 17.Мардона Алматова (77.Уғилой Холбоева, 69), 20.Уғилой Илашева, 22.Озода Хожиева, 29.Дарина Федосенко, 71.Зиёдахон Туланбоева.

Захира: 5.Динора Турғунова,  27.Беҳруза Абдурасулова,  87.Дилрабо Асадова.

 

“Севинч”: 1.Лайло Тиловова, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 14.Гулзода Амирова, 15.Шахноза Қурбонова (12.Ангелина Полюшкевич, 56),  17.Танзиля Зарбиева (с), 20.Севара Нормуродова (78.Алиса Захаренко, 54), 23.Мафтуна Панжиева (11.Севара Рўзиева, 89), 27.Шодия Тошева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова.

 

 

Огоҳлантириш:  Озода Хожиева (45+1) – Мафтуна Панжиева (79).

 

 

Ушбу турдан сўнг чемпионат жадвали қуйидагича кўриниш олди.

Чемпионат жадвали

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1БУН-W1311206095135
2СЕВ1311024854333
3СЎҒ-W1382332112126
4МЕТ-W1381425151025
5АГМК W135082630-415
6ЛОК-W1330101252-409
7ПАХ-W1312101139-285
8ҚЗҚ-G131111962-534