Бугун “Севинч” ўз майдонида жорий чемпионатнинг муҳим учрашувини ўтказди. Афсуски бу учрашувда жамоамиз “Бунёдкор W”га ютқазиб қўйди.

Учрашувни кўтаринки руҳда бошлаган жамоамиз, дастлабки бўлимда асосан ҳужумда ҳаракат қилди. “Бунёдкор W” эса, кўпроқ ҳимояга эътибор қаратиб, имкон бўлгандан қарши ҳужумлар уюштирди. Учрашувнинг 24-дақиқасида жамоамиз ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Бунда Маҳлиё Сарикова посбонимизни доғда қолдиришга эришди – 0:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимни ҳам жамоамиз яхши бошлади. Асосий эътиборини ҳужумга қаратди. Аммо яратилган вазиятлардан фойдаланишни имкони бўлмади.

Аксинча, “Бунёдкор W” жамоаси футболчилари ўзлари яратган имкониятдан унумли фойдаланишди. 70-дақиқада Маҳлиё Сарикова яна гол муаллифи бўлди – 0:2.

Орадан икки дақиқа ўтиб, жамоамизнинг тезкор ташкил этган ҳужуми гол билан якунланди. Бунда Нилуфар Қудратова боши билан Ольга Кахарова қўриқлаётган дарвозани ишғол этди – 1:2.

Бу голдан сўнг ҳам жамоамиз кўплаб ҳужумлар уюштирди. Стандарт вазиятларга ҳам эга бўлди. Аммо бу имкониятларнинг ҳаммаси қўлдан бой берилди. Ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолди.

Шундай қилиб, “Севинч” муҳим учрашувда асосий рақибига ютқазиб қўйди. Бу эса жамоамизнинг чемпионлик курашдан деярли чиқариб юборди. Энди қачонки, “Бунёдкор W” жамоасига қолган учрашувнинг бирида мағлуб бўлсагина ва жамоамиз қолган учрашувларда фақат ғалаба қозонсагина чемпионга айланиши мумкин. Бу эҳтимол, холос.

Жамоамиз навбатдаги икки турни сафарда, “АГМК W” ва “Сўғдиёна W” жамоаларига қарши ўтказади. Учрашувлар 7 ва 10 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

 

 

Аёллар Суперлигаси. II БОСҚИЧ. 11-тур

“СЕВИНЧ” – “БУНЁДКОР W”  1:2 (0:1). 98 томошабин

02.11.2019. “Геолог” стадиони. 15:00да

 

Бош ҳакам: Элёр Турсунов

Қанот ҳакамлари: Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Юлия Панина

 

Голлар: Нилуфар Қудратова, 72’-1:2 – Маҳлиё Сарикова, 24’-0:1, 70’-0:2.

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 3.Уғилой Қучқарова, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Рушания Сафина, 15.Шахноза Қурбонова, 17.Танзиля Зарбиева  (с), 20.Севара Нормуродова (14.Гулзода Амирова, 61), 23.Мафтуна Панжиева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 1.Лайло Тиловова, 12.Ангелина Полюшкевич, 6.Феруза Бобохўжаева, 11.Севара Рўзиева, 27.Шодия Тошева, 78.Алиса Захаренко.

 

 

“Бунёдкор W”: 1.Ольга Кахарова, 3.Зумратжон Назарова, 7.Людмила Карачик, 10.Саида Галимова (9.Дилноза Бектемирова, 72), 14.Марина Косникова, 15.Умида Зоирова, 17.Феруза Турдибоева, 22.Солиҳа Ҳусниддинова, 77.Луиза Садирова (с), 91.Тожинисахон Рашидова, 94.Маҳлиё Сарикова.

Захира: 23.Зарина Саидова, 11.Нозимахон Эргашева, 12.Зиёда Ирисбоева, 13.Полина Миханко, 19.Мария Моисеева, 20.Насиба Турсунова.

 

Огоҳлантириш: йўқ.