Бугун “Севинч” сафарда бу йилги аёллар суперлигасининг II босқич, II давраси илк учрашувини “Локомотив W” жамоасига қарши ўтказди. Жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтган учрашувда олтита гол фарқи билан ғалаба қозонилди. Қизиқарлиси, ушбу ҳисобда жамоамиз бугунги рақибини Қаршида ҳам ўзаро учрашувда мағлуб этган эди.

Учрашув бошиданоқ жамоамиз ташаббусга эга бўлди ва тезкор иккита гол киритишга муваффақ бўлди. 4 ва 5-дақиқаларда кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар орқали, Мафтуна Панжиева мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Нилуфар Қудратова ҳам Камила Юмангулова қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди – 0:3. Ушбу голлардан кейин жамоамиз бироз сусткашликка йўл қўйди, бундан майдон эгалари ҳам фойдаланишга ҳаракат қилишди. Аммо улар ҳисобни қисқартира олишмади. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда яккунига етди.

Танаффус пайтида футболчиларимиз мураббийларимиздан тегишли кўрсатмаларни олишди ва иккинчи бўлим бошидан яна фаол бўлишди. Натижада 56-дақиқада Рушания Сафина жамоамизнинг учрашувдаги тўртинчи голини киритишга эришди. Бу бўлимда жамоамиз гол уриш учун дастлабки бўлимга қараганда кўпроқ вазиятлар яратишди. Аммо “Локомотив W” имкон қадар ҳимояда хатога йўл қўймасликка ҳаракат қилди. Лекин жамоамизнинг катта босим орқали уюштирган ҳужумлари самарасиз кетмади. Учрашувнинг 75-дақиқасида Рушания Сафина ва 83-дақиқада Нилуфар Қудратовалар яна биттадан гол уришиб, ҳисобни йирик 0:6 кўринишига олиб келишди. Гувоҳи бўлганингиздек, бугунги учрашувда футболчиларимиздан  Мафтуна Панжиева, Рушания Сафина ва Нилуфар Қудратовалар дубл муаллифи бўлишди.

Шундай қилиб, “Севинч” II босқич, II даврани ҳам ғалаба билан бошлади. Жамоамиз навбатдаги учрашувни 12 октябр шанба куни сафарда “Пахтакор W” жамоасига қарши ўтказади.

Бугунги ғалабадан сўнг жамоамиз очколари сони 21тага етди ва чемпионат жадвалида карвонбошиликни давом эттирмоқда.

 

 

Аёллар Суперлигаси. II БОСҚИЧ. 8-тур

“ЛОКОМОТИВ W”“СЕВИНЧ”  0:6 (0:3). 23 томошабин

09.10.2019. “Дўстлик” стадиони. 15:00да

 

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Қанот ҳакамлари: Исломжон Носиров, Жалолиддин Ҳусниддинов

Захира ҳаками: Акбар Пўлатов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Дилдора Ҳолбаева

 

Голлар: Мафтуна Панжиева, 4’-0:1, 5’-0:2, Нилуфар Қудратова, 20’-0:3, 83’-0:6, Рушания Сафина, 56’,-0:4, 75’-0:5

 

 

“Локомотив W”: 1.Камила Юмангулова (с), 3.Илвина Камалиева, 5.Зебинисо Халимова, 8.Дилдора Эргашева, 15.Жесика Кручинина, 17.Нодира Искандарова, 19.Мухлиса Мардиева, 20.Камола Бердиева, 23.Омадхон Султонова, 27.Жасмина Абдуғаниева (77.Сўғдиёна Алламуродова, 73), (29.Маҳлиё Ғаффорова, 78), 28.Ойсара Суюнова (99.Лайло Тошева, 46).

Захира: 11.Хуршида Жуманова, 24.Уғилой Сагдуллаева, 88.Динора Худойназарова.

 

“Севинч”: 1.Лайло Тиловова (12.Ангелина Полюшкевич, 46), 3.Уғилой Қучқарова, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Рушания Сафина (с), 14.Гулзода Амирова (20.Севара Нормуродова, 55), 15.Шахноза Қурбонова (78.Алиса Захаренко, 55),  23.Мафтуна Панжиева, 27.Шодия Тошева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова, 11.Севара Рўзиева.

 

 

Огоҳлантириш: Мафтуна Панжиева (55).