Бугун “Севинч” жамоасининг мураббийларидан бири Гулнора Азамова ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.

Гулнора Эргашевна вақтида “Севинч” жамоасининг шарафини ҳам муносиб ҳимоя қилган. Жамоамизнинг дастлаб чемпионлик шоҳсупасига кўарилишида, Азамованинг футболчи сифатида ҳиссаси катта бўлган. Мамлакатимиз аёллар терма жамоасининг шаклланишида, қитъамизда танилишида ҳам унинг улкан ҳиссаси бор.

Мана энди мураббий сифатида жамоамизда яна фаолиятини давом эттирмоқда. Ёшларга ўзининг бой тажрибаси ва маҳоратини сингдиришда астойдил меҳнат қилмоқда. Бугунги кунда Гулнора Эргашевнанинг кўплаб шогирдлари бор, улар мамлакатимизнинг кўплаб жамоаларида тўп тепишмоқда.

Мураббийимизнинг 51 ёшга тўлгани билан, клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари номидан шунингдек барча  ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз!

Тилагимиз соғ-саломат бўлиб, узоқ умр кўришини, фарзандларининг камолини кўриб юришини ҳамда клубимиз ютуқларини биргаликда нишонлаш насиб этаверсин деймиз.

Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин, Гулнора Эргашевна!

 

“Севинч” ПФК жамоаси