Хабарингиз бор, бугун аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда мезбон жамоалар  аниқланди.

Бу йилги аёллар ўртасидаги ярим финалда “Севинч”, “Бунёдкор W”, “Металлург W” ҳамда “Локомотив W”  жамоалари иштирок этади. Яъни, ярим финалда “Севинч” жамоамиз “Локомотив W” билан,  “Бунёдкор W” эса “Металлург W” жамоаси билан куч синашшиши бунгача маълум эди. Бугунги қуръада, ярим финал учрашувида кимлар мезбонлик қилишига аниқлик киритилди.

Унга кўра, “Севинч” ярим финал учрашувини ўз майдонида ўтказади ва “Локомотив W”ни қабул қилади. “Бунёдкор W” ва “Металлург W” жуфтлигида эса, “Бунёдкор W” жамоаси мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, ярим финал учрашувлари 17 октябр пайшанба куни бўлиб ўтади ва бир учрашувдан иборат бўлади. «Севинч» амалдаги Ўзбекистон Кубоги соҳиби ҳисобланади.