Бугун “Севинч” бу йилги аёллар Суперлигаси II босқичининг муҳим учрашувини ўтказди. Бу учрашувнинг натижаси ҳар иккала жамоа учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Ўзингизга маълум кейинги йилларда “Севинч”, “Металлург W” жамоалари қаторида “Бунёдкор W” жамоаси ҳам чемпионлик учун асосоий давогарлардан ҳисобланади. Шунингдек “Бунёдкор W” жамоаси амалдаги чемпион ҳамдир.

Бугунги учрашувркага қадар фақат “Севинч” тўлиқ натижа билан юришини давом эттираётган, “Бунёдкор W” жамоаси эса “Металлург W” жамоаси дуранг қайд этиб, очко йўқотган эди. Бугунги учрашувда “Севинч” ғалабага эришса, ўз таъқибчиси – “Бунёдкор W” жамоасини беш очкога ортда қолдириб кетар эди. Аксинча эса, чемпионлик тақдири иккинчи даврада Қаршида бўладиган учрашувда ҳал бўлиши мумкин эди.

Мана шу жиҳатларни ҳисобга олсак, бугунги иккала етакчи жамоа иштирокидаги учрашувни нафақат турнинг балки чемпионатнинг марказий учрашуви ҳисобланар эди.

Хўш, учрашув қандай кечди? Учрашув кутилмаган воқеалар билан бошланди. Тўғрироғи дарвозамиздан илк дақиқақадаёқ гол ўтказиб юбордик, бу вазиятда посбонимиз Лайло Тиловова жуда ишончсиз ҳаракат қилди. Натижада Маҳлиё Сарикова ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.Орадан тўрт дақиқа ўтиб, яна Сарикова ўзини кўрсатди ва ҳисобни 2:0га ўзгартирди. Мана шу икки голдан кейин футболчиларимиз бироз ўзига келишди. Аммо ташкил этган ҳужумлари самарасиз якунланаверди. Мезбонлар энди ҳимояга эътибор қаратиб, қарши ҳужумда ҳаракат қила бошлашди. Бу орқали ҳам улар ўз мақсадларига эришди ва 21-дақиқада Умида Зоирова ҳисобни йирик, 3:0 кўринишига олиб келди.

Албатта бу кутилмаган йирик ҳисоб ўйинчиларимиз кайфиятига ҳам таъсир қилмасдан қолмади. Кўп футболчиларимиз оддий вазиятларда хатога йўл қўя бошлашди. Ҳисобни қисқартириш учун ташкил этилган ҳужумлар эса голсиз якунланаверди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз ҳисобни қисқартириш учун анча тер тўкишди, афсуски самарасиз. Дастлабки бўлимдаги ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолди.

Шундай қилиб, “Севинч” ўзининг асосий рақибидан йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

“Севинч” кейинги учрашувни ўз майдонида, 25 сентябр чоршанба куни Тошкентнинг “Пахтакор W” жамоасига қарши ўтказади.

 

 

Аёллар Суперлигаси. II БОСҚИЧ. 5-тур

“БУНЁДКОР W” – “СЕВИНЧ” 3:0. 72 томошабин

20.09.2019. “Бунёдкор” акад. майдони 16:00да

 

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Қанот ҳакамлари: Хайринисо Эркинова, Розиябону Юсупова

Захира ҳаками: Рустам Тоғаев

Назоратчи: Валентин Шашков

Комиссар: Нигора Абидова

 

Гол: Маҳлиё Сарикова, 1’-1:0, 5’-2:0, Умида Зоирова, 21’-3:0

 

 

“Бунёдкор W”: 23.Зарина Саидова, 3.Зумратжон Назарова, 7.Людмила Карачик, 9.Дилноза Бектемирова (20.Насиба Турсунова, 69), 10.Саида Галимова, 14.Марина Косникова, 15.Умида Зоирова, 17.Феруза Турдибоева, 22.Солиҳа Ҳусниддинова, 77.Луиза Садирова (с), 94.Маҳлиё Сарикова.

Захира: 1.Ольга Кахарова, 5.Зиёда Исакова, 11.Нозимахон Эргашева, 19.Мария Моисеева, 91.Тожинисахон Рашидова.

 

 “Севинч”: 1.Лайло Тиловова (16.Мафтуна Жонимқулова, 46), 3.Уғилой Қучқарова, 6.Феруза Бобохўжаева,  8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Рушания Сафина, 15.Шахноза Қурбонова,  17.Танзиля Зарбиева (с), 23.Мафтуна Панжиева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 12.Ангелина Полюшкевич, 14.Гулзода Амирова, 20.Севара Нормуродова, 27.Шодия Тошева, 78.Алиса Захаренко.

 

Огоҳлантириш: Лайло Шодиева (24), Рушания Сафина (72).

 

5-турдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1СЕВ98013733424
2БУН-W97203973223
3СЎҒ-W96121991019
4МЕТ-W9513169716
5ЛОК-W93061031-219
6АГМК W92071222-106
7ПАХ-W9117725-184
8ҚЗҚ-G9117842-344