Бугун жамоамиз Бекободда “Металлург W” жамоаси билан 4-тур доирасида куч синашди.

Учрашув кутилганидек жуда кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди.

Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сониясида пенальтидан киритилган гол эвазига жамоамиз ғалаба қозонди.

Бунда чап қанотдан тезлик билан жарима майдончасига кириб борган ярим ҳимоячимиз Малика Бурхоновани ҳимоячилар тўхтатиб қолишди. Натижада вазиятга яқин турган учрашув ҳаками иккиланмасдан 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. Пенальтини Мафтуна Шойимова бехато амалга оширди – 0:1.

Ўйин бу қадар давом этмаслиги ҳам мумкин эди, агарда бунгача яратилган вазиятлар голга айлантирилганда, албатта. Афсуски шундай имкониятлар бўлдики, футболчимиз ҳатто тўрт метрдан деярли бўш дарвозани ишғол эта олмади. Бошқа вазиятлар ҳақида тўхталиб ўтирмаймиз.

Майдон эгалари ҳам бугун ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Уларда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Ҳайриятки, бунда баъзан дарвоза устуни тўпни қайтарган бўлса, баъзида посбонимиз Лайло Тиловова ҳам ўз маҳоратини намойиш қилиб, дарвозамизни яққол голлардан асраб қолди.

Албатта ўйин охирига келиб, асаблар ҳам дош бера олмади. Бу албатта жамоамизга  фойдали бўлди. Рақиб ҳимоячилари босиқлик билан ҳаракат қилишганида ўйин тақдири бошқача кечиши мумкин эди.

Шундай қилиб, тенг курашлар остида, кескин кечган учрашувда жамоамиз кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига қимматли уч очкони ёздириб қўйди.

Энди “Севинч” яна бир муҳим учрашувда майдонга тушади. 20 сентябр жума куни “Бунёдкор W”га қарши учрашув бўлади.

Бу учрашувда ҳам жамоамизга омад ва ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламиз.

 

Аёллар Суперлигаси. II БОСҚИЧ. 4-тур

“МЕТАЛЛУРГ W” – “СЕВИНЧ”  0:1. 108 томошабин

17.09.2019. Бекобод ш., “Металлург” стадиони. 16:00да

 

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Қанот ҳакамлари: Кристина Борисова, Александра Кончикова

Захира ҳаками: Ҳусниддин Ўролов

Назоратчи: Олег Рубаков

Комиссар: Ойбек Юнусов

 

Гол: Мафтуна Шойимова, пен. 90+5’-0:1

 

“Металлург W”: 1.Гуландон Бойматова, 5.Анзиля Ермакова, 7.Нозима Камолтоева, 8.Дилдора Нозимова, 11.Фазилат Бахромова (70.Махфуза Турапова, 55), 17.Диёра Эркинова (6.Гулзода Саидова, 90), 18.Юлдуз Набиева (с), 21.Шахризода Зайнитдинова (9.Диёра Журабоева, 72), 22.Мохирахон Жўрабоева, 77.Шоира Қултураева (10.Ильвина Аблякимова, 79), 99.Селиме Гугуева.

Захира: 16.Нигора Узганова, 20.Маҳфуза Жураева, 23.Сарвиноз Рахматова.

 

 “Севинч”: 1.Лайло Тиловова, 3.Уғилой Қучқарова, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Рушания Сафина, 14.Гулзода Амирова (6.Феруза Бобохўжаева, 52), 15.Шахноза Қурбонова,  17.Танзиля Зарбиева (с), 23.Мафтуна Панжиева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 12.Ангелина Полюшкевич, 16.Мафтуна Жонимқулова, 20.Севара Нормуродова, 27.Шодия Тошева, 78.Алиса Захаренко.

 

Огоҳлантириш: Нозима Камолтоева (41), Диёра Журабоева (90+4) – Нилуфар Қудратова (63), Малика Бурханова (90+3)

4-турдан кейин турнир жадвалидаги ҳолат

Турнир жадвали

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1СЕВ98013733424
2БУН-W97203973223
3СЎҒ-W96121991019
4МЕТ-W9513169716
5ЛОК-W93061031-219
6АГМК W92071222-106
7ПАХ-W9117725-184
8ҚЗҚ-G9117842-344