“Севинч” навбатдаги 4 ва 5-тур учрашувларини сафарда “Металлург W”  ва “Бунёдкор W” жамоаларига қарши ўтказади. Учрашувлар 17 ва 20 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Куни кеча жамоамиз вакиллари Чирчиқ шаҳрига етиб келишди ва “ZEROM” дам олиш масканига жойлашишди. Учрашувларга тайёргарлик шу ерда давом эттирилади.

Аввал хабар берганимиздек жамоамиз тўлиқ таркиб билан машғулотларга киришган. Мамлакатимизнинг аёллар терма жамоасига жалб этилган футболчиларимиз ҳам умумжамоа машғулотларига қўшилишган.

Бугун куннинг иккинчи ярмида жамоамиз Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида машғулот ўтказди. Машғулот қизиқарли ва катта иштиёқ билан ўтди. Машғулотда барча футболчиларимиз иштирок этишди.

Эртага вакилларимиз, тушдан кейин ПФЛнинг расман таклифига кўра,  “CAFA U-15 Girls Championship-2019”  халқаро турнирининг финал учрашувини томоша қилиш учун Тошкент шаҳридаги “Локомотив” стадионига ташриф буюришади.

Эслатиб ўтамиз, 4-тур учрашувни жамоамиз Бекободда “Металлург W”га қарши ўтказади. Учрашув 17 сентябр сешанба куни бўлиб ўтади.

Қуйида бугунги машғулот жараёни акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.