Бу йилги аёллар Суперлигасининг чемпионлик учун курашаётган юқори саккизлигининг 4 ва 5-тур учрашувлари шу ойнинг 16 ва 19-кунлари ўтказилиши керак эди.

Ўзингизга маълум,  шу кунларда Тошкентда Марказий Осиё футбол ассоциациясининг  “CAFA U-15 Girls Championship-2019”  халқаро турнири ўтказилмоқда. Турнирнинг финал учрашуви 16 сентябр кунига белгиланган. Айни пайтда турнир ташкиолтчиларининг бор эътибори ушбу турнирни юқори савияда ўтказишга қаратилган. Ўз ўрнида ушбу турнирни ташкил этиш ва ўтказишга мамлактимиз аёллар футболининг кўплаб мутахасислари ҳам жалб этилган.

Шу муносабат билан аёллар Суперлигасининг 4 ва 5-тур учрашувларининг санаси бир кун кейинга яъни, 17 ва 20 сентябр кунларига ўзгартирилди. Бу ҳақда клублар ПФЛ томонидан расмий хат орқали огоҳлантириш олди. Шунингдек ушбу хат орқали чемпионлик учун курашаётган барча аёллар футбол жамоалари финал  учрашувига таклиф олишди.

“CAFA U-15 Girls Championship-2019”  халқаро турнирининг финал учрашуви 16 сентябр душанба куни Тошкент шаҳридаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади ва 16:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, “Севинч” жамоамиз 4 ва 5-тур учрашувларини сафарда “Металлург W” ва “Бунёдкор W” жамоаларига қарши ўтказади.