Бугун  жамоамизнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Мафтуна Панжиева туғилган кунини нишонламоқда.

Футболчимиз 2017 йилдан буён асосий таркибимизда тўп суради. Мафтуна жамоамиз ютуқларига, ўзининг мазмунли ўйинлари билан катта ҳисса қўшиб келмоқда. Клубимиздаги фаолияти давомида ўзи ҳам катта ютуқларни қўлга киритди.

Мафтуна Панжиевани бугунги туғилган куни билан, клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Барча орзу-истакларини амалга ошишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

“Севинч” ПФК жамоаси