Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси  шу йили Бишкекда ташкил этиладиган “Умид Кубоги” халқаро турнирида иштирок этади.

Шу муносабат билан Бахром Норсафаров бошчилигидаги аёллар миллий терма жамоамиз  27 августдан 5 сентябргача Тошкент шаҳрида ўқув йиғин машғулотлари ўтказади. Йиғин мобайнида терма жамоамиз Ҳиндистон аёллар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказади. Учрашувлар 29 август ҳамда 2 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Ушбу йиғинга Бахром Норсафаров “Севинч”дан тўққиз нафар футболчиларимизни таклиф этган. Булар Лайло Тиловова, Мафтуна Жонимқулова, Лайло Шодиева, Танзиля Зарбиева, Уғилой Қучқарова, Мафтуна Шойимова, Малика Бурхонова, Рушания Сафина ва Нилуфар Қудратовалардир.

Йиғин якунлангач, терма жамоамиз Қирғизистонга йўл олади.

Аёллар миллий терма жамоамизга ушбу турнирда муваффақият тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, шу муносабат билан аёллар суперлигасининг 4 ва 5-тур учрашувлари кейинроқ санага, яъни 16 ва 19 сентябр кунларига кўчирилди.