Бугун “Севинч” II босқич навбатдаги 3-тур учрашувини Олмалиқ шаҳрининг “АГМК W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда жамоамиз ишончли тарзда, 4:0 ҳисобида рақибини мағлубиятга учратди.

Учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсак, дастлабки дақиқалардан рақиб жамоа жиддий мақсадда келгани сезилиб турди. Аслида  “АГМК W” жамоаси курашувчан жамоа ҳисобланади. Бугун ҳам жамоа бор кучини ишга солди. Аммо тажриба жиҳатдан устун бўлган жамоамиз рақиб ҳимоячиларини хато қилишга мажбур эта олишди. Натижада 15-дақиқада Мафтуна Шойимова деярли 18 метрлардан дарвозани аниқ нишонга олди, бу зарбани Алина Демяненко қайтаришга ожизлик қилди – 1:0.

Бу ҳисоб футболчиларимиз руҳини кўтарган бўлса, меҳмонларни янада қаттиқ курашга чорлади. Энди улар ҳам имкон бўлгандан ҳужумларга ўтишди. Орадан етти дақиқа ўтиб Мафтуна Панжиева ҳисобни яна битта голга оширди – 2:0. Дастлабки бўлимнинг қолган дақиқалари шиддатли тус олди аммо дарвозаларга бошқа  голлар киритилмади.

Иккинчи бўлим, меҳмонларнинг фаоллиги билан бошланди. Шуни таъкидлаш жоизки, улар ҳисобни қисқартириш учун ҳам имкониятга эга бўлишди. Лекин тажрибали дарвозабонимиз Лайло Тилавова ҳам бугун ўз маҳоратини ишга солиб, дарвозамиз дахлсизлигини сақлай олди.

Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида Шаҳноза Қурбонова ва 84- дақиқада Мафтуна Шойимовалар гол киритишиб, ҳисобни йирик 4:0 кўринишига олиб келишди.

Шундай қилиб, жуда қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтган учрашувда “Севинч” ғалабага эришди.

Жамоамиз энди қисқа муддат дам олади ва навбатдаги тур тайёргарлигини улуғ байрамимиздан сўнг давом эттиради.

 

Аёллар Суперлигаси. II БОСҚИЧ. 3-тур

“СЕВИНЧ” – “АГМК W” 4:0 (2:0)/ 88 томошабин

22.08.2019. Қарши ш., “Геолог” стадиони. 17:30да

 

Бош ҳакам: Илья Ильин

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа, Музаффар Файзуллаев

Захира ҳаками: Артём Калинин

Назоратчи: Бобур Қодиров

Комиссар: Дилдора Ҳолбаева

 

Голлар: Мафтуна Шойимова, 15’-1:0, 84’-4:0, Мафтуна Панжиева, 22’-2:0, Шахноза Қурбонова, 71’-3:0

 

 

“Севинч”: 1.Лайло Тиловова, 3.Уғилой Қучқарова, 6.Феруза Бобохўжаева, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Рушания Сафина, 15.Шахноза Қурбонова,  17.Танзиля Зарбиева (с), 23.Мафтуна Панжиева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова (14.Гулзода Амирова, 64).

Захира: 12.Ангелина Полюшкевич, 16.Мафтуна Жонимқулова, 11.Севара Рўзиева, 20.Севара Нормуродова, 27.Шодия Тошева, 78.Алиса Захаренко.

 

 

“АГМК W”: 1.Алина Демяненко, 5.Динора Турғунова (11.Нодира Йўлдошева, 66),  7.Муниса Ғиёсова, 8.Мадина Юсупова, 9.Камила Зарипова (с), 10.Айнур Даулбаева,  17.Мардона Алматова, 20.Уғилой Илашева, 22.Озода Хожиева, 71.Зиёдахон Туланбоева, 77.Уғилой Холбоева (6.Арина Смирнова, 46)  (21.Ораста Тожибоева, 85).

Захира: 16.Нилуфар Қурбоналиева, 19.Гулчирой Иброҳимова, 27.Беҳруза Абдурасулова, 87.Дилрабо Асадова.

 

Огоҳлантириш: Уғилой Қучқарова (42).