Бугун “Севинч” ўз майдонида, бу йилги Аёллар Суперлигасининг чемпионлик учун курашаётган юқори саккизлиги доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна W” жамоасини қабул қилди.

Учрашув кутилганидек ҳар иккала жамоа учун қийин кечди. Жиззахлик футболчи қизлар жамоаси ҳам ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб келгани аниқ сезилиб турди.

Учрашув дастлабки бўлимнинг сўнгги дақиқаларигача, агар жамоамизнинг кичик устунлигини ҳисобга олмаганда тенг курашлар давом этди.

Фақат бўлимнинг 43-дақиқасида ташкил этилган комбинацион ҳужумимиз гол билан якунланди. Бунда меҳмонларнинг ҳимояси ҳам хатога йўл қўйган эди. Натижада Малика Бурхонова гол киритиб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлим ҳам шиддатли ва курашларга бой тарзда бўлди. Ҳисобда ҳам устунликка эга бўлган жамоамиз имкон қадар ҳужумларни кўпайтирди. Албатта жамоамизнинг бу фаоллиги ўз натижасини кўрсатди. Ана шундай ташкил этилган ҳужумларнинг бири яна гол билан ниҳояланди. Лайло Шодиеванинг чап қанотдан дарвозага йўллаган тўпини Моҳинур Ҳусенова қайтаришга ожизлик қилди – 2:0.

Бу ҳисоб бошқача кўринишга эга бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо жамоаларнинг юзага келган имкониятлари голга айланмай қолди.

Шундай қилиб “Севинч” жиддий рақиб устидан қийин учрашувдаги ғалабасини нишонлади.

Жамоамиз энди 3-тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. 22 август  пайшанба куни Олмалиқнинг “АГМК W” жамоаси меҳмонимиз бўлади.

Ушбу учрашувда ҳам жамоамизга омад ва зафар тилаб қоламиз.

 

 

Аёллар Суперлигаси. II БОСҚИЧ. 2-тур

“СЕВИНЧ” – “СЎҒДИЁНА W” 2:0 (1:0). 122 томошабин

19.08.2019. Қарши ш., “Геолог” стадиони. 17:30да

 

Бош ҳакам: Фарруҳ Янсупов

Қанот ҳакамлари: Шохруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев

Назоратчи: Набижон Рўзимов

Комиссар: Нигора Абидова

 

Голлар: Малика Бурхонова, 40’-1:0, Лайло Шодиева, 58’-2:0

 

“Севинч”: 1.Лайло Тиловова, 3.Уғилой Қучқарова, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Рушания Сафина, 14.Гулзода Амирова (27.Шодия Тошева, 78), 15.Шахноза Қурбонова,  17.Танзиля Зарбиева (с), 23.Мафтуна Панжиева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 12.Ангелина Полюшкевич, 16.Мафтуна Жонимқулова, 6.Феруза Бобохўжаева, 11.Севара Рўзиева, 20.Севара Нормуродова, 78.Алиса Захаренко.

 

“Сўғдиёна W: 1.Моҳинур Ҳусенова, 4.Насиба Ҳожиева, 5.Камола Рискиева (с), 9.Сетора Такабоева, 11.Екатерина Сальникова, 19.Лиана Норбекова, 20.Карина Жумбайқизи, 21.Холида Дадабоева (25.Эъзоза Шарипова, 66), 23.Диёра Ҳабибуллаева, 77.Азиза Норбоева (8.Азиза Норова, 46), 99.Нафиса Набиқулова (17.Сабина Аманова, 46).

Захира: 22.Нозима Ҳасанова, 10.Моҳигул Икромова, 12.Зарина Маматкаримова, 18.Паризод Эшқулова.

 

Огоҳлантириш: Уғилой Қучқорова (35) – Нафиса Набиқулова (22)

 

Бугунги учрашувлардан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1БУН-W54102722513
2СЕВ54011431112
3СЎҒ-W5401113812
4МЕТ-W5311113810
5АГМК W5203911-26
6ПАХ-W5104511-63
7ЛОК-W5104416-123
8ҚЗҚ-G5005234-320