Бугун «Севинч» клубининг ярим ҳимоячиси – Алиса Захаренконинг туғилган куни. Таркибимизга яқинда қўшилган футболчимиз, қисқа вақт мобайнида ўзининг хушмуомалалиги ва камтаринлиги билан жамоамиз аъзоларининг эъзозига ва ҳурматига сазовор бўлмоқда.

Алисанинг бугунги таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан қизғин табриклаймиз. Унга сиҳат саломатлик ва узоқ умр тилаймиз. Унга ҳаёти давомида  бахт ва омад доимо ҳамроҳ бўлишини истаймиз.

Бугунги эрталабки машғулот бошланишидан аввал мураббийларимиз ва футболчиларимиз, Алисани туғилган куни самимий қутлашди. Унга яхши тилакларини билдиришди.

С днём рождения,  Алиса!

 

 

«Севинч» ПФК жамоаси