Бугун барча мусулмонлар Ийд Ал-Азҳо – Қурбон байрамини кенг нишонлашади. Жумладан ҳамюртларимиз ҳам ушбу улуғ айёмни байрам қилишади. Бу байрам – ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик, меҳр-мурувват байрами.

“Севинч” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан азиз юртдошларимизни ушбу улуғ айём билан самимий қутлаймиз!

Юртимиздан тинчлик-тотувлик, хонадонингиздан файз барака аримасин. Барчаларингизнинг эзгу ниятларингиз амалга ошсин, деймиз.

 

Ҳаммамизга Ийд Ал-Азҳо қутлуғ бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси