Аёллар Суперлигасининг чемпионлик учун курашаётган юқори саккизлигида танаффус юзага келди. Бунга сабаб, 8-11 август кунлари Аёллар Суперлигасининг қуйи саккизлигида илк тур учрашувлари бўлиб ўтса, 12-14 айгуст кунлари мамлакат биринчилигининг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан, «Севинч» футболчиларига кеча бўлиб ўтган «Қизилқум Guli» жамоасига қарши учрашувдан сўнг қисқа таътил берилди. Жамоамиз 10 август куни кечки пайт, ўз қароргоҳида, 19 август куни «Сўғдиёна W» жамоасига қарши бўладиган учрашувга тайёргарликни бошлайди.