Бугун “Севинч” Навоийда бу йилги Аёллар Суперлигасининг ҳал қилувчи босқичининг илк турида “Қизилқум Guli” жамоаси билан баҳслашди.

Қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган учрашув, ўйин борасида ҳам, ҳисоб борасида ҳам жамоамиз устунлигида ўтди.

Майдон эгалари жамоамиз ҳужумларига 10 дақиқа қаршилик кўрсата олишди. Шундан сўнг футболчиларимиз кетма-кет голлар кирита бошлашди.

Бугунги учрашувдаги дастлабки голни, 10-дақиқада тажрибали ярим ҳимоячимиз Малика Бурхонова  киритди. Шуниси диққатга сазоворки, жорий чемпионатдаги жамоамизнинг 1-голига ҳам муаллифлик қилган эди.

Дастлабки бўлимдаги 2 ва 3-голлар Шахноза Қурбонова томонидан киритилди. Бу бўлимда тўхталишлар ҳам кўп бўлди. Чунки юқорида таъкидлаганимиздек, тўп учун кураш рақиб жарима майдончасида кўпроқ бўлди. Шу жиҳатдан дарвозабонга шифокорларнинг ёрдами кўпроқ керак бўлди.

Иккинчи бўлим ҳам шиддатли кечди. Бу бўлимда ҳам жамоамиз кўпроқ ҳужумлар уюштирди. Натижада рақиб дарвозасига яна 4та тўп киритишга эришди. Иккинчи бўлимдаги голларни Гулзода Амирова, Мафтуна Шойимова (2та) ва Рушания Сафиналар киритишди.

Бугунги учрашувда иккинчи босқич олдидан таркибимизга “Сурхон” жамоасидан келиб қўшилган Алиса Захаренко ҳам дебют қилди.

Шунингдек ёш футболчимиз Севара Рўзиева ҳам ўз фаолиятида илк марта асосий таркибимизда майдонга тушди. Бу футболчиларимизга тезроқ жамоамиз ўйинларига мослашиб, ютуқларимизга ўз ҳиссаларини қўшишларини кутиб қоламиз.

Шундай қилиб, бугун жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозониб ўз ҳисобига қимматли уч очкони ёздириб қўйди.

Навбатдаги, 2-тур учрашувини  жамоамиз энди ўз майдонида, “Сўғдиёна W” га қарши ўтказади. Учрашув 19 август душанба куни бўлиб ўтади.

 

 

Аёллар Суперлигаси. II БОСҚИЧ. 1-тур

“ҚИЗИЛҚУМ GULI” – “СЕВИНЧ” 0:7(0:3). 57 томошабин

06.08.2019. Навоий ш., “Ёшлик” стадиони. 18:00да

Бош ҳакам: Илья Ильин

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Амал Султонов

Назоратчи: Бобур Қодиров

Комиссар: Нигора Абидова

 

Голлар: Малика Бурхонова, 10’-0:1, Шахноза Қурбонова, 19’-0:2, 33’-0:3, Гулзода Амирова, 48’-0:4, Мафтуна Шойимова, пен. 51’-0:5, 59’-0:6,  Рушания Сафина, 72’-0:7.

 

 

“Қизилқум Guli”: 1.Зебунисо Авлиёқулова (28.Нодирабегим Мелибоева, 88), 3.Юлдуз Шодиева (21.Анора Фармонова, 46), 5.Диёра Раҳматова, 9.Барчиной Эшмуродова (19.Нилуфар Тошпўлатова, 77), 10.Елена Лагуткина (с) (8.Юлдуз Саидова, 76),  11.Шахзода Жамолова, 14.Нигина Ҳайдарова, 15.Бахтишод Тўхтаева, 17.Амина Шодиева, 20.Мафтуна Жўраева,  22.Саодат Қўлдашева (77.Вазира Ҳайитова, 40).

Захира: 18.Рушания Мазитова.

 

“Севинч”: 1.Лайло Тиловова (12.Ангелина Полюшкевич, 53), 3.Уғилой Қучқарова, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Рушания Сафина (11.Севара Рўзиева, 75), 14.Гулзода Амирова, 15.Шахноза Қурбонова (78.Алиса Захаренко, 55),  17.Танзиля Зарбиева (с), 23.Мафтуна Панжиева (6.Феруза Бобохўжаева, 72), 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова (27.Шодия Тошева, 42), (20.Севара Нормуродова, 70).

Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова.

 

Огоҳлантириш: Йўқ – Гулзода Амирова (79).

 

Дастлабки турдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1СЕВ98013733424
2БУН-W97203973223
3СЎҒ-W96121991019
4МЕТ-W9513169716
5ЛОК-W93061031-219
6АГМК W92071222-106
7ПАХ-W9117725-184
8ҚЗҚ-G9117842-344