Бунгача, “Сурхан W” жамоасида тўп тепган – Алиса Захаренко, энди “Севинч” клуби шарафини ҳимоя қилади. Футболчи билан клубимиз раҳбарияти ўртасида ўзаро шартнома имзоланди.

Алиса Захаренко 1999 йилда туғилган, амплуаси марказий ярим ҳимоячи, “Термиз” футбол мактабининг тарбияланувчиси.

“Севинч”да у 78-рақам остида тўп тепади.

Янги футболчимизга, жамоамиз таркибидаги ўйинларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!