Эртага, 18 июн сешанба куни “Севинч” сафарда “Қизилқум Guli” жамоаси билан баҳс юритади. Учрашув Навоий шаҳридаги “Кимёгар” стадионида бўлиб ўтади ва соат 18:00да бошланади. Мазкур учрашувни Илья Ильин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

Унга қанотларда Акмал Ғиёсов ва Кристина Середалар ёрдам беришади. Захира ҳаками Амал Султонов. Назоратчи Бобур Қодиров.

 

Аёллар Суперлигаси, 12-тур

“ҚИЗИЛҚУМ GULI” – “СЕВИНЧ”

18.06.2019. “Кимёгар” стадиони. 18:00да

Бош ҳакам: Илья Ильин

Қанот ҳакамлари: Акмал Ғиёсов, Кристина Середа

Захира ҳаками: Амал Султонов

Назоратчи: Бобур Қодиров