Бугун, бу йилги аёллар футболининг IX марта ўтказилаётган биринчилигининг илк тури ниҳоясига етди.

Ўзинигизга маълум, “Севинч” клубимизнинг “Севинч-2” жамоаси ушбу биринчиликда доимо иштирок этиб келади. Бу лигада тўп тепган футболчи қизларимиз келгусида асосий таркиб жамоамиз ўйинчиларига айланишади. Қуйи лига футболчи қизларимиз учун тажриба мактабини ўтайди.

Бу йил ҳам ёш футболчи қизларимиз, мураббийимиз Садоқат Рўзиева бошчилигида қуйи лигада иштирокини бошлашди.

Футболчи қизларимизнинг аксарияти 12 – 14 ёшдадир.

Улар илк марта бу йилдан жиддий мусобақада иштирокини бошлашди. Шу жиҳатдан уларда ҳаяжон ҳам етарли бўлиб, тажрибанинг етарли эмаслиги ҳам сезилиб туради. Бундай футболчиларимиздан натижа талаб этилмайди. Балки, асосий мақсад улардан кўникма ҳосил қилиш ва тажриба тўплашдир.

Қуйида бу йилги биринчиликнинг илк тури натижаларини  эътиборингизга ҳавола қиламиз. Учрашувлар Қибрайдаги спорт мажмуаси майдонида бўлиб ўтди.

 

Аёллар ўртасида мамлакат IX Биринчилиги  иштирокчилари 

 

  1. “Хоразм W” (Урганч)
  2. “Севинч-2” (Қарши)
  3. “АГМК W-2” (Олмалиқ)
  4. “Кимёгар W” (Чирчиқ)

 

Натижалар:

 

12 июнь  (чоршанба)

“Хоразм W” – “Севинч-2”  5:2

“Кимёгар W” – “АГМК W-2”  -:+

 

13 июнь (пайшанба)

“Хоразм W” – “Кимёгар W”  4:1

“АГМК W-2” – “Севинч-2”  4:0

 

14 июнь (жума)

“Севинч-2” –  “Кимёгар W” 3:0

“Хоразм W” – “АГМК W-2”  0:4

1-турдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1AGMK-233008089
2XOR32019726
3SEV-2310259-43
4KIM300317-60

 

Ўзбекистон Биринчилигининг навбатдаги 2-тур учрашувлари 6-10 август кунларига белгиланган.